Кечки Анҳор: 4 февраль янгиликлари

Кечки Анҳор: 4 февраль янгиликлари

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда. Хусусан эркаклар учун у 62 ёшни, аёллар учун эса 58 ёшни ташкил қилиши мумкин. Ушбу янгилик аҳолининг ижтимоий ҳимоясини ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич жорий этилади.
 
Ўзбекистон ўқувчилари коронавирус мавзусида диктант ёзмоқда. “Коронавирус профилактикаси бўйича тавсиялар тайёрланди. Уларни улғаяётган авлодга оддий тилда етказиш учун мактабларда диктантлар ташкил қилинди”, — дея қайд этади Халқ таълими вазирлиги.
 
Ҳомиладор хотинини хиёнатда гумон қилган эркак уни ёқиб юборган. Воқеа Жиззах вилоятида юз берган. Аёл танасининг 55% куйиб, касалхонага ётқизилган, унинг ҳолати оғир сифатида баҳоланмоқда. Эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
 
«Ўзбекистон темир йўллари» метронинг “Дўстлик-Қўйлиқ” участкасида 6 та бекат қурилиши якунлангани ҳақида хабар беради. Ижтимоий тармоқларда эса ер усти метроси тирговучларидаги ёриқлар ва оққан сув излари акс этган суратлар ва видео пайдо бўлди.
 
Пекиндан 250 нафар Ўзбекистон фуқароси учиб келди. Ўзбекистон ТИВ нинг қайд этишича, самолёт бортида 13 нафар экипаж аъзоси, тиббий ходимлар, замонавий ҳимоя воситаларига эга вирусолог мутахассислар бўлган. Хитойда коронавирус тарқалиши муносабати билан учиб келган йўловчилар Тошкент ва Тошкент вилояти тиббий муассасаларига 14 кунга карантинга жойлаштирилади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.