Порани олишни рад этган ИИБ ходими мукофотланди
21 май куни Самарқанд вилоят ИИБ фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг раҳбарияти ўз хизмат вазифаларини намунали бажараётган ўн нафар ходимга миннатдорчилик хатлари ва қимматбаҳо совғалар топширди, деб ёзади UzNews нашри ҳудуд ИИБ матбуот хизматига таянган ҳолда.
Хусусан, 2 минг доллар миқдоридаги порани рад этган ходим У.Саримовга 15 млн сўм миқдорида мукофот берилди. У жиноий пуллардан воз кечган ва ҳуқуқбузарни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ашёвий далиллар билан топширган ҳолда коррупцияга қарши курашишда намуна кўрсатганлиги қайд этилади.
«Газета.uz» нашрининг қайд этишича, ИИБ ФМБда хизмат қилувчи ва хизмат интизомини ва қонунийликни бузишга мойил сифатида рўйхатга киритилган ходимлар оила аъзолари ва раҳбарлари иштирокида огоҳлантириш олди.
Фотосурат: Самарқанд вилоят ИИБ
Шарҳлар