Президент Хивада икки йилда бир марта лазги фестивалини ўтказишни топширди

Президент Хивада икки йилда бир марта лазги фестивалини ўтказишни топширди

2022 йилдан бошлаб 25-30 апрель кунлари Хивада икки йилда бир марта “Лазги” Халқаро фестивалини ва унинг доирасида илмий-амалий конференция ўтказилади. Бу ҳақда президент қарорида сўз боради.

Ташқи ишлар вазирлигига, Маданият вазирлигига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясига, Хоразм вилояти ҳокимлигига Фестивални ЮНЕСКО шафелиги остида ўтказиш чораларини кўриш топширилди.

Фестиваль доирасида Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” мажмуаси ҳудудида рақс санъатига оид кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда уларнинг савдоси ташкил этилади.

Бош саҳифадаги фотосурат: UzReport
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.