Президент Конституция куни муносабати билан 104 кишини афв этди

Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Конституциянинг 28 йиллиги муносабати билан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 нафар фуқаро афв этилди. Бу ҳақда Gazeta.uz нашри хабар беради.
 
Афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. 
 
Шунингдек, 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
 
Натижада, жами 63 нафар шахс жазони ўташ жойларидан озод этилган. Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.