Президент онкология марказининг янги корпусини қуришни топширди
Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрди. Давлат раҳбари Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида Республика онкология марказининг янги биноларини барпо этиш бўйича топшириқ берди.
Шу ерда онкология тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
«Касалликларни эрта аниқлаш мақсадида мобил бригадалар тузиб, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли учун профилактик кўриклар ўтказиш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун ҳар бир ҳудудга мобиль маммографлар ва позитрон-эмиссион томографлар етказиб берилади. Саратон касалликларини эрта аниқлайдиган лабораториялар ташкил этилиб, махсус онкомаркерлар текширувлари йўлга қўйилади».
Давлат раҳбарининг матбуот хизмати қайд этишича, онкологик ва гематологик касалликларни даволашни тубдан ўзгартириш бўйича Президент қарори қабул қилинади.
Шу куни президент Республика ихтисослашган гематология илмий-амалий тиббий марказига ташриф буюрди. Давлат раҳбари марказ учун янги бино қуришни, Россиянинг Д.Рогачёв номидаги илмий-тадқиқотчилик маркази тажрибасидан фойдаланган ҳолда алоҳида болалар онкогематология марказини ташкил қилишни топширди. Янги марказда аллоген трансплантация бўйича операциялар ўтказилади.
Аввлроқ биз жамоатчиликнинг президентнинг хатини чоп этгандик. “Ривожланган мамлакатларда онкологик касалликларга чалинган беморларнинг тирик қолиш фоизи 70-80% ни ташкил қилади, бизнинг мамлакатимизда эса – 20-30% ни”, – дейилади унда.
Фотосурат: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
Шарҳлар