Президент “Шоввозсой” дам олиш зонаси билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Президент Шавкат Мирзиёев пайшанба куни “Шоввозсой” Ўзбекистон раҳбарияти учун қурилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар беради.
 
“Бу «Ўзбекистон темир йўллари»нинг давлат корхонаси. Ҳеч ким у ерда туриб, яшаб ёки бировга ўтказиб қўйилгани йўқ. У давлатнинг жойи. Президентнинг нима алоқаси бор унга?” —деди Шавкат Мирзиёев журналист Азиза Қурбонованинг саволига жавоб берар экан.

“Президент ҳам Ўзбекистонга фойдаси тегадиган мартабали меҳмон келса боради. Айтмайсизларми, «биз президент билан пиёда юрамиз, сизлар ҳам келиб бир марта пиёда юриб кўринглар», – қайд этди давлат раҳбари.
 
“Кейин президент беш йилда неча марта дам олибди экан, деган саволни нимага бермайсизлар?» , — қўшимча қилди Мирзиёев.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.