Президент соғлиқни сақлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказади: кун тартибида оилавий поликлиникалар тизимини қайта кўриш чиқиш ва соҳани молиялаштириш масалалари
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда Газета.uz ҳукуматдаги манбага таянган ҳолда хабар беради.
«Асосий эътибор коронавирусга қарши курашишга эмас, балки Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимини тўлиқ қайта ишга туширишга қаратилиши кутилмоқда», манбанинг таъкидлашича, бу борада жуда кўп шикоятлар мавжуд.
Энг кўп саволлар бирламчи фаолият турларига қаратилади. Манбанинг маълум қилишича, йиғилиш давомида оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тизимини қайта кўриб чиқиш, кадрларни молиялаштириш ва тайёрлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
Бош саҳифадаги фотосурат: «Доктор Якубов” клиникаси
Шарҳлар