Президент «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га чипталар нархини камайтиришни топширди
9 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда давлат раҳбари келгуси йилдан Европа мамлакатлари, Малайзия, Индонезия, Покистон, Таиланд, Япония каби давлатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар беради.
Президент Миллий авиакомпанияда чипталар нархи баландлигини танқид қилиб, уни арзонлаштириш вазифасини қўйди.
Соҳадаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Бош вазир ўринбосарлари раҳбарлигида Идоралараро комиссия тузилиши белгиланди. Ушбу комиссия авиапарвозларни ташкил этиш, уларга рухсат олишни соддалаштириш, қатновлар географиясини кенгайтириш ва аэропорт хизматларини яхшилаш бўйича тизимли шуғулланади.
Ҳудудларда ҳали етарлича ўрганилмаган, сайёҳлар жалб этилмаган қадамжолар кўплиги таъкидланди. Маданият вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмитага 300 та маданий мерос объекти ва зиёратгоҳни реставрация қилиш вазифаси қўйилди.
Шарҳлар