Гулистонда Gulistоn Business сity қурилиши режалаштириляпти

Умумий майдони 70 гектарни ташкил этган бизнес марказида замонавий стандартларга жавоб берувчи кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектларидан мактаб, музей, спорт ва тиббиёт марказлари, банк, мехмонхона, давлат идоралари, офис, маиший ва хизмат кўрсатиш марказлари, кўнгилочар жойлар, хиёбонлар ҳамда кинотеатрлар барпо этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Объектда хавфсизлик тизимининг сўнгги ва замонавий инновацион ишланмалари, коммунал хизматлар нархларини оптималлаштириш асосида юқори даражадаги “Ақлли уй” технологияларини жорий этиш режалаштирилган. Буларнинг барчаси масофадан туриб, мобил иловалар орқали кириш имкониятидан фойдаланган ҳолда, аҳоли ва бино эгалари томонидан назорат қилинади. 


 
2021 йилнинг 1 декабридан техник шартларини таъминлаш мақсадида, магистрал канализация тармоқларини қуриш ишлари бошланади. 
 
«Ҳозирда “Guliston Business City" раҳбарияти томонидан ҳорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида, барча қулай шароитлар яратилмоқда. “Guliston Business City” қурилиши режалаштирилган ҳудудда “Murad Building” фирмаси раҳбари Мурод Назоров, “Dantes Construction”  етакчиси Дантес Устажалилов, “BI Group” бошлиғи Ойдин Рахимбоева каби йирик маҳаллий ва ҳорижий инвестиция компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди», дейилади хабарда.

Мавзу бўйича ўқинг:
Ўзбекистонга қандай “ақлли шаҳарлар” ёрдам бериши мумкин

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.