Профилактика инспекторлари фуқароларнинг соғлом ҳордиғини ташкил қилади
Профилактика инспекторлари маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оилавий шифокорларга кўмаклашади, фуқароларнинг кечки сайрлари ва спорт ўйинларининг хавфсиз ўтказилишини ташкил қилади. Бунда, профилактика инспекторлари маҳаллалардаги аҳолининг саломатлик кўрсаткичларига қараб ҳар 6 ойда маҳаллий бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантирилади. Бу ҳақда президент фармонида сўз боради.
Шунингдек ҳужжатда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда соғлиқни сақлаш тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш кўрсатилган. Бунда, ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ва шифохонанинг кириш жойларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чақириқлар, “ишонч телефонлари” ва бошқа тарғибот материаллари жойлаштирилади.
Шарҳлар