Прокуратура: Нариман Григорян қотиллигининг асосий сабаби – ўғирлик
Таниқли дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдирилишининг асосий сабаби сифатида ўғирлик кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Sputnik нашри Тошкент прокуратурасига таянган ҳолда хабар беради.
Идорада қайд этишларича, марҳум ва унинг қотили таниш бўлган. Сўроққа тутиш жараёнида гумондор Григоряннинг пуллари ва бойликларини ўғирламоқчи бўлганини айтган. Бунинг учун у Горигорянникига меҳмонга келган.
14 январь куни у модельернинг уйига пичоқ ва бир литрлик баклажкада бензин билан келган. Квартирага кирганидан кейин гумондор бирданига бир неча марта пичоқ урган. Григорян олинган тан жароҳатларидан шу ернинг ўзида жон берган.
Жиноят изларини яшириш учун эркак квартирани ва жасадни ёқиб юборган, шундан сўнг эшикни қулфлаб, чиқиб кетган.
Гумондор қурбоннинг квартирасидан 625 доллар, iPhone телефонлари ва наушникларини, марҳумнинг электрон сигаретаси ва унинг Captiva русумли машинасининг калитларини олиб чиққан.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари тахминий жиноятчини қўлга олишганида унинг ёнидан 400 доллар, бир миллион сўмдан кўпроқ миқдорда пул, электрон сигареталар ва AirPods наушниклари топилган.
Шарҳлар