Прокуратура: Навоийда журналистга таҳдид қилинганлиги факти тасдиқланмади
Маҳалла раиси М.Пардаев томонидан талаба қиз М.Пўлатовага босим ўтказилганлиги факти тасдиқламади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар беради.
“Аниқланишича, Кармана тумани “Боғишамол” маҳалласи ва ҳомийлар томонидан мазкур маҳаллада яшовчи С.Илмуродовага жорий йилнинг май-август ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдам пули берилган. 1999 йилда Нурота туманида туғилган, “Журналистика” йўналиши 2-босқич талабаси М.Пўлатова қўшниси С.Илмуродовадан унга ҳақиқатдан ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдам пуллари берилгани, маҳалла ходимлари томонидан фотосуратга туширилганлиги ҳақида маълумот олган ва шу асосда 06.08.2020 йилда “Навоий зиёси” газетасида “Эфир учун қилинаётган эҳсонлар” номли мақоласи чоп этилган.
.
“Боғишамол” м.ф.й. раиси М.Пардаев, ўринбосари Ҳ.Абдуалимов билан талаба М.Пўлатова мақолада кўрсатган ҳолатларга аниқлик киритиш учун 03.09.2020 йилда С.Илмуродованинг яшаш хонадонига бориб, у билан суҳбатлашаётганида М.Пўлатова ва отаси Р.Пардаев ҳамда ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро О.Маматовалар ҳам суҳбатга қўшилишган”, – дейилади прокуратура хабарида.
Фуқаро С.Илмуродова кўрсатилган моддий ёрдамлар учун ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилган. М.Пардаев талаба М.Пўлатовага мақоладаги ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан чоп этганлигини, бундай ҳолатларга маҳаллада яшовчи бошқа холис фуқаролар иштирокида аниқлик киритилиши лозимлигини маълум қилган.
Бундан ташқари, 04.09.2020 йилда М.Пўлатованинг отаси Р.Пардаев ва ён қўшниси И.Ядгаров, унинг ўғли А.Ядгаровлар ўртасида мақола юзасидан келиб чиққан жанжалда улар бир-бирларини уриб тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган.
Натижада 07.09.2020 йилда И.Ядгаров ва Р.Пардаевларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41, 52-моддалари, А.Ядгаровга МЖтКнинг 52-моддаси маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқишлик учун туман маъмурий судига юборилган.
Шарҳлар