Қаршида бино қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди

Қаршида бино қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди

Қарши шаҳрининг марказида «Насаф Травел» (собиқ «Тонг») меҳмонхонаси ёнида қурилаётган 5 қаватли бинонинг ушлаб турувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушган. Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” нашри фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят бошқармасига таянган ҳолда хабар беради.

Фавқулодда ҳодиса 23 июнь куни соат 21:30 да Ислом Каримов кўчасида содир бўлган. Ишчилардан бири темир-бетон конструкцияси остида қолган ва ҳалок бўлган. Сабаблар аниқланмоқда.

Янгиланди: «Воқеа жойига етиб келган мутахассислар атрофни ўрашди, – дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг вакили Соҳиб Вайитов. – Одамларни излаш ишлари эрта тонггача давом этди. Тўртта фуқарони қутқаришга муваффақ бўлинди, улар деярли жабрланмаган – енгил лат еган».

Қутқарув ишлари якунданди, аммо ҳудуд ҳамон ўраб қўйилган, чунки бинонинг қолган қисми ҳам қулаши хавфи мавжуд.

Қурилаётган ушбу бино «Насаф Травел» меҳмонхонасига қарашли. Қурилиш ишлари ўтган йил февраль ойида бошланган. Бинони 2021 йил сентябрида фойдаланишга топшириш режалаштирилган, дея қайд этади “Новости Кашкадарьи” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.