Қашқадарё вилоятида архив ходимлари ҳужжатларни макулатурага топширганлиги аниқланди

2016-2018 йиллар учун Яккабоғ туманидаги компаниялар ва корхоналарнинг 3031 та ҳужжати йўқолгани ҳақида ҳужжатларнинг электрон нусхаларини яратиш билан шуғулланадиган архив ходимларидан бири ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълум қилган.  Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” нашри хабар беради.
 
Дастлабки тергов ишлари давомида мутахассислардан бири архивнинг хўжалик бўлимида ишлайдиган ҳамкасби билан тил бириктириб ҳужжатларни макулатурага топшириб юборган.
 
Айни пайтда жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Бош саҳифадаги фотосурат: “РИА Новости”

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.