Қашқадарёда туман ободончилик бошқармаси ходимлари 80 млн сўмга яқин маблағни ўзлаштириб олган
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида бошқарма балансидаги пулларни ўзлаштирган туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
Қайд этилишича, департаментнинг Яккабоғ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ободонлаштириш бошқармаси бош ҳисобчиси Ш.Г.ва бошқалар 2016—2019 йиллар давомида 8,1 миллион сўмни ўзи ва 3 нафар фуқаронинг яшаш хонадонига электр энергияси тўлови учун ўтказганлиги аниқланган.
Шунингдек, бошқарма балансидаги объектлардан тушган 70,7 миллион сўм нақд пулларни кирим қилмасдан, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар