Қирғизистон президенти келаси ҳафтада Ўзбекистонга ташриф буюради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров тахминан 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда АКИpress Қирғизистон ташқи ишлар вазирига таянган ҳолда хабар беради.
 
Руслан Казакбаевнинг сўзларига кўра, бошқа мамлакатлар раҳбарларидан кўплаб таклифлар келган.
 
«Президент ўзининг чиқишида дастлабки ташрифларни қўшни мамлакатларга, яъни Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Хитойга амалга ошириш истагини билдирди», – дейди Казакбаев.
 
У ташрифлар жадвали Ўзбекистонга ташрифдан сўнг тузилишини қўшимча қилди.

Аввалроқ Садир Жапаров Россия ва Қозоғистонга ташрифларни амалга оширганди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.