Қирғизистон Сирдарё вилоятидаги жабрланганларга ёрдам юборди

Қирғизистон Сирдарё вилоятидаги жабрланганларга ёрдам юборди

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди, дея хабар беради Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати.

Ёрдам 1 май куни Сардоба сув омборида дамба ўпирилиши натижасида жабрланган фуқароларга йўналтирилди.
 
Бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиевнинг қарорига кўра Ўзбекистонга 1000 тонна цемент, 100 тонна гуруч ва 10 тонна ўсимлик ёғи жўнатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.