Қонунчилик палатаси Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

Бугун Қонунчилик палатаси Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат Сенатга юборилди, дея хабар беради депутат Расул Кушербаев.

Ўзбекистон Конвенцияни 2009 йилда имзолаганди, аммо уни шу пайтгача ратификация қилмаганди.
 
Аввалроқ биз бу масалани Ўзбекистон Ногиронлар уюшмасининг раиси Ойбек Исоқов билан муҳокама қилгандик. Конвенция қабул қилинади-ю, бироқ ҳеч нима ўзгармаслиги мумкинми?
 
«Албатта, бу нафақат давлатга, балки жамоат ташкилотларига ҳам боғлиқ. Туркманистон МДҲ мамлакатлари ичида Конвенцияни ратификация қилган биринчи давлатга айланганди. Аммо мамлакатда ҳеч нима ўзгармади. 2006 йилда Конвенция имзоланди, 2008 йилда эса ратификация қилинди. Нега ҳеч нима ўзгармади? Чунки ногиронларнинг жамоат ташкилотлари ўз фикрини билдириш имкониятига эга эмас. Улар овозга ҳам эга эмас деб ўйлайман», – деганди ўшанда у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.