Қозоғистон Ўзбекистон билан авиапарвозларни тикламоқда

Қозоғистон Ўзбекистон билан авиапарвозларни тикламоқда

Қозоғистон авиапарвозлар тикланадиган биринчи ва иккинчи тоифадаги мамлакатлар рўйхатини кенгайтирди, дея хабар беради “Vласть” нашри. Ўзбекистон иккинчи тоифадаги мамлакатларга киритилган. Шу билан бирга парвозлар тикланадиган сана айтилмаган.

Иккинчи тоифадаги мамлакатлар рўйхатига Ўзбекистондан ташқари Миср, Туркия, Украина, Польша, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам қўшилган.

Иккинчи тоифадаги мамлакатлардан келадиган йўловчилар коронавирусга тестдан ўтгани ҳақида маълумотномага эга бўлиши керак. Маълумотнома муддати узоғи билан 5 кунни ташкил қилиши лозим. Агар у бўлмаса, санитария-карантин пунктларининг мутахассислари томонидан йўловчиларга 48 соат ичида ПЦР-таҳлилдан ўтиш ёки аэропортга келиб қўнгандан сўнг 14 кунлик уй карантинини ўташ ҳақидаги хабарнома топширилади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.