Қозоғистон ва Ўзбекистон “келишилган ҳажм”да газ экспортини давом эттирмоқда
“Казтрансгаз” ҳозирча Хитойга газ экспорти “келишилган ҳажмларда” давом этаётганини билдирди. Қозоғистон бу йил Хитойга Туркманистон ва Ўзбекистон газига қўшимча равишда 10 млрд кубометр ўз газини етказиб беришни режалаштирган, дея қайд этади Reuters.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Reuters агентлиги PetroChina коронавирус тарқалиши муносабати билан айрим газ шартномаларини тўхтатиши ҳақида хабар берганди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳам мамлакат “Хитой газни штатли режимда экспорт қилишда давом этаётганини” билдирган. Аммо вазирлик сайтида расмий пресс-релиз мавжуд эмас.
«PetroChina форс-мажор юзага келгани ҳақида расман эълон қилгани йўқ. Агентлик форс-мажор қайси импорт ҳажмларига, қайси етказиб берувчиларга ва вайси даврга тааллуқли бўлиши ҳақидаги маълумотларни келтирмаган», – дея қайд этади Kun.uz.
Шарҳлар