Қозоғистон ва Ўзбекистон парламентининг юқори палаталари қатор ҳужжатларни имзолади

Ўзбекистонга Қозоғистон парламенти Сенатининг раиси бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Маулен Ашимбаев ва Ўзбекистон Сенатининг раиси Танзила Норбоева қатор масалаларни муҳокама қилишди.
 
– Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати ва Қозоғистон парламентининг Сенати ўртасида 2021-2022 йилларда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
– Парламент юқори палаталарининг ҳамкорлиги бўйича Комиссия фаолияти ишга туширилди;
– Томонлар ҳудудлар ўртасида келишилган ҳамкорликдаги лойиҳаларни ривожлантириш бўйича ишларни фаол илгари суришга келишиб олди;
– Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари Парламентлараро иттифоқ, МДҲ парламентлараро ассамблеяси, ЕХҲТ парламент ассамблеяси каби халқаро ва минтақавий парламент ташкилотлари доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича ишларни кучайтиришга келишиб олди;
– Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ва Қозоғистон парламенти ҳузуридаги Парламентаризм институти ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Фотосурат: Ўзбекистон Сенатининг матбуот хизмати

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.