Қозоғистоннинг ғарбий қисмида 58 ёшли Ўзбекистон фуқароси меҳнат қуллигидан озод этилди

Қозоғистоннинг ғарбий қисмида 58 ёшли Ўзбекистон фуқароси меҳнат қуллигидан озод этилди

Қозоғистоннинг Актюбинск областида деҳқон хўжалигининг раҳбари 58 ёшли Ўзбекистон фуқаросини мажбурий ишлатишда гумон қилинмоқда, деб ёзади Tengrinews.kz Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Идора ходими Актюбинск полицияси бир йил давомида 58 ёшли Ўзбекистон фуқаросини мажбурий ушлаб турган ҳолда ишлатган деҳқон хўжалигининг раҳбарини аниқлади. Полиция маълумотларига кўра, у фуқародан ҳужжатларини олиб қўйган ва жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилган, жабрланувчи эса омборда яшаган ва чорва молларини боққан.

Ҳозир полиция Қозоғистон Жиноят кодексининг 128-моддаси бўйича (одам савдоси) судгача бўлган терговни бошлаган
 
Мавзу бўйича ўқинг:
Қуллар. 1-Қисм. Зилола.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.