Reuters: чет эл инвестиция банклари Ўзбекистонда ўз филиалларини очиши керак бўлади
Ўзбекистон ўзбек эмитентлари учун еврооблигацияларни ташкил қилиш мақсадида чет эл брокерлари учун маҳаллий иштирокни ёки шериклик муносабатларини мажбурий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига таянган ҳолда хабар беради. Тегишли норматив ҳужжатлар шу ойнинг ўзидаёқ кучга кириши мумкин.
Агентлик вакили Баҳодир Абибуллаевнинг сўзларига кўра, бозорда улуш излаётган чет эл инвестиция банкларига “Ўзбекистонда филиал очишига ёки лицензияга эга маҳаллий шерикни топишига” ва янги қоидаларга мувофиқ улар билан консорциум ташкил қилишига тўғри келади.
Келаси йили Ўзбекистон камида 500 млн АҚШ доллари миқдорида еврооблигациялар чиқаришни режалаштиряпти, маҳаллий давлат компаниялари эса ундан ҳам кўпроқ қарз олишлари мумкин. Давлат секторидаги ўзлаштирмаларнинг умумий ҳажми йилига 4 млрд АҚШ доллари билан чекланиши мумкин.
Шарҳлар