Риштон ва Сўх туманларини боғловчи йўл очилди

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Ўзбекистон билан чегарадаги “Қайтпас” ва “Отукчу” назорат-ўтказиш пунктлари ўз фаолиятини тиклади. Бу ҳақда Turmush нашри ёзади.
 
1 апрель куни тантанали маросимда Боткен вилоятидаги ҳукуматнинг ваколатли вакили Омурбек Суваналиев ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров қатнашди.

11-12 март кунлари Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларининг расмий учрашуви доирасида Тошкентда коронавирус пандемияси сабабли ёпилган Қадамжой туманидаги “Қайтпас” ўтказиш пунктининг фаолиятини тиклаш ҳақида келишувга эришилган эди.

Хусусан, чегарадош давлатлар фуқаролари НЎПни аввалгидай кесиб ўтишлари мумкинлиги қайд этилганди.

Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистоннинг “Қайтпас” НЎПи орқали киради [Ўзбекистон томондан “Риштон” НЎП], кейин Қирғизистон ҳудуди бўйлаб Сўх тумани томонга ҳаракатланади. Сўнгра улар “Отукчу” НЎПда текширувдан ўтади [Ўзбекистон томондан “Тул” НЎП] ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги Сўх туманига киради.

2020 йил март ойидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Сўх туманига фақат “Кадамжай Автодорожний” НЎПи орқали ўтишлари мумкин эди. “Қайтпас” НЎПи очилганидан кейин “Қадамжай” НЎПига тушадиган юклама камаяди, Қадамжай шаҳридан Чечме қишлоғигача бўлган йўл участкасидаги автомобиль тиқинлари қисқаради.

НЎПни пиёда, енгил автомобилларда ҳамда сиғими 20 кишидан ошмайдиган автобусларда кесиб ўтиш мумкин. Катта автобуслар ва юк машиналари ўта олмайди.
 
2019 йил августида очилган Сўх-Риштон йўли икки кундани кейин ёпилганди. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов буни Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг талаблари билан изоҳлаганди.  Сўхдан Фарғона вилоятигача ёки Водилгача айлана йўл 80 км ни ташкил қилади.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: Turmush

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.