Россия Фарғона вилоятининг 34 та корхонасидан помидор экспорт қилишга рухсат берди
1 январдан бошлаб “Россельхознадзор” ташкилоти Ўзбекистоннинг 34 та корхонасидан (рўйхат) помидор етказиб беришга қўйилган чекловларни олиб ташламоқда, дея хабар беради ушбу ташкилот.
«Ўзбекистон томони тарафидан помидорнинг жигарранг бужмайиш вирусидан холи корхоналар ҳақида маълумот тақдим этилганидан кейин шундай қарорга келинди», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятида етиштирилган помидор ва қалампирларни Россияга олиб киришга тақиқ шу йил 26 ноябрида жорий этилганди. Шунингдек, 11 декабрдан бошлаб “Россельхознадзор” юқорида тилга олинган вирус аниқлангани сабабли Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан помидор ва қалампир етказиб берилишига ҳам тақиқ жорий этганди.
Улашиш:
Шарҳлар