Саида Мирзиёева: Энг қийин вазифа — аёлларни улар энг яхшисига лойиқ эканликларига ишонтиришдир
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева 16-17 февраль кунлари Дубайда бўлиб ўтаётган Глобал аёллар форумида нутқ сўзлади.
«Аёллар ва ёш авлод келажагини, бугунги дунёда улар дуч келаётган хатарларни муҳокама қилиш мақсадида визионер ва инноваторларни бир ерга тўплаш ҳамда биз истаган келажакка режалар тузиш учун Бирлашган Араб Амирликларидан яхшироқ жой йўқ», – дея қайд этади Мирзиёева форумда сўзга чиқар экан.
Саида Мирзиёева Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЕХҲТ, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки билан хотин-қизлар ҳуқуқлари ва инклюзивлиги билан боғлиқ барча соҳаларда яқиндан ҳамкорлик қилаётганини билдирди.
«Биз бу йўлда қатъий давом этмоқдамиз. Халқаро стандартлар мамлакатда ижтимоий ҳаётга босқичма-босқич таъсир кўрсатмоқда, гендер сиёсати мустаҳкамланмоқда ва аёлларнинг кундалик ҳаёти яхшиланмоқда. Бироқ, аёлларнинг она, хотин, қиз ва келин сифатида ролини чеклайдиган муайян маданий тушунчалар мавжуд. Бу чекловлар бизнинг юқори мақсадларимизга мос келмайди».
Саида Мирзиёева Дубай аёллар ташкилоти аёллар учун йирик муваффақиятларда инновация ва доно етакчиликни сафарбар этишини, Ўзбекистон ушбу қадриятларни қўллаб-қувватлайди ва янги ҳамкорлик учун доимо очиқлигини қайд этади.
«Аёлларимиз жаҳон тараққиётига ҳисса қўшишга қодир, бизнинг вазифамиз эса бунинг учун қулай муҳит яратишдир. Энг қийин вазифа — улар энг яхшисига лойиқ эканликларига ишонтиришдир. Олдимизда қийин йўл бор, лекин бунга арзийди. Хотин-қизларни кучайтириш орқали биз миллатни ва бутун инсониятни мустаҳкамлаймиз!», – дейди Мирзиёева.
Шарҳлар