Мухолифот партия аъзосини Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилишлари мумкин

Мухолифот партия аъзосини Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилишлари мумкин

“Эрк” ўзбек мухолифот партиясининг аъзоси Ҳуррам Бердиев Қозоғистонда хибсга олинди. У 8 февраль куни Туркистон вилоятининг Сайрам туманида қўлга олинди, дея хабар беради ВВС ўзбек хизмати ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Бердиев Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин, чунки Ўзбекистон ҳукумати 2014 йилда уни одам савдосига алоқадорликда айблаб қидирувга эълон қилган.
“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” (AHRCA) уюшмасининг маълумотларига кўра, айблов икки нафар ўзбекистонликнинг кўрсатмаларига асосланган бўлиб, улар Қозоғистонга пул ишлашга борганида, улар билан шафқатсизларча муносабатда бўлишган ва меҳнат ғҳақини тўлашмаган. Улар Қозоғистонга келгандан кейин бир ҳафта Ҳуррам Бердиевникида туришган, Қозоғистон фуқароси Д. улар учун иш излаган ва кейинчалик ўзбекистонликлар алдовда айблаган иш берувчиларни топиб берган. Суд уларнинг кўрсатмаларини ҳаққоний деб топиб, Бердиевни қидирувга эълон қилган.

Бу пайтгача Бердиев бир неча йил давомида Қозоғистонда яшаган. Ҳозир у 58 ёшда. 1991 йилдан буён “Эрк” партиясининг аъзоси.

2007 йил августида у паспорт олиш учун Жарқўрғон туманининг ИИБ паспорт-виза бўлимига боради ва қайтиб келмайди. Икки ой давомида қариндошлари унинг қаердалигини билмайди. AHRCA Бердиев йўқолгани ҳақида эълон қилиб, БМТ ва Европа Иттифоқининг махсус маърузачиларига ёрдам сўраб мурожаат қилганидан кейин уни Жарқўрғон туман ИИБда экани маълум бўлади. Тез орада яна унинг хибсга олиниш хавфи туғилади, у Ўзбекистонни тарк этишга қарор қилади. Бирлз вақт Россияда яшайди, кейин Қозоғистонга кўчиб ўтади, дея қайд этади “Фергана” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.