Самара-Чимкент автотрассасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Самара-Чимкент автотрассасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Актаудаги (Қозоғистон) Ўзбекистон Бош консуллигининг маълумотларига кўра, 22 январь куни Самара-Чимкент автотрассасида ЙТҲ содир бўлган. Унинг натижасида енгил автомобиль йўловчиси – Ўзбекистон фуқароси Н.С. ҳалок бўлган.

«Россияда рўйхатда турадиган «Toyota Camry 40»  автомашинасининг ҳайдовчиси, Тожикистон Республикаси фуқароси (салонда 4 та йўловчи бўлган) Қизилорда областининг Аральск йўналишида Карабутак томондан ҳаракатланаётиб, йўл ва об-ҳаво шароитларини ҳисобга олмаган, шунингдек транспорт воситасининг мунтазам назоратини таъминламаган ҳолда қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ҳамда 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқариб келаётган «Man»  русумли юк автомашинаси билан тўқнашган», – деб ёзади zakon.kz.
 
ЙТҲ натижасида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган, учтаси турли тан жароҳатлари билан Иргиз район марказий касалхонасига ётқизилган, у ерда жабрланганлардан бири жон берган, дея қайд этади нашр.

Бош саҳифадаги фотосурат: Актюбинск области йўл полицияси

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.