Самарқанд вилоятида беш киши консервацияланган помидорлардан заҳарланди

Самарқанд вилоятида “Мингтепа” маҳалласининг беш нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Улардан бири вафот этди, деб ёзади Kun.uz нашри вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг матбуот хизматига таянган ҳолда.  

Воқеа содир бўлган куни заҳарланганлардан бирининг уйида ҳашар бўлган. Тушлик пайтида одамлар консервацияланган помидорларни истеъмол қилган ва кечга яқин улар ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Жабрланганларни шошилинч равишда Булунғур туман тиббиёт бирлашмасининг инфекцион бўлимига етказиб, “ботулизм” ташҳиси билан реанимацияга ётқизишган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан заҳарланганлардан бири – 20 ёшли йигит ҳаётдан кўз юмган.

Воқеадан сўнг “Мингтепа” маҳалласига вилоят СЭС хизмати ходимлари етиб келган. Улар маҳалла аҳолисидан умумий ҳажми 184 литр бўлган консервацияланган уй помидорларини олиб қўйган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.