ИИВ тизими ва прокуратурада кадрлар ўзгариши юз берди

Улуғбек Қосимов Тошкент прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Газета” нашри шаҳар прокуроатураси матбуот котибига таянган ҳолда хабар беради. 2019 йил сентябрь ойида Фарғона вилояти прокурори бўлиб тайинланишдан олдин, Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори бўлган, ундан олдин эса Денов тумани ҳокими бўлган.
 
Тошкент шаҳрининг аввалги прокурори Баҳриддин Валиев эса Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Абдухалим Холмахматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди. Баҳриддин Валиев тайинловга қадар 2019 июль ойидан бери Тошкент прокурори бўлган. Ундан олдин у 2017 йил мартидан буён Бухоро вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
 
Бу орада эса ИИВ тизимида Баходир Матлюбов ИИВ Академияси бошлиғи вазифасидан озод этилди. У ушбу лавозимда 2016 йилдан буён фаолият юритган, 2006-2013 йилларда эса ИИВга раҳбарлик қилган.

Президент қарорига мувофиқ Рустам Хатамов ИИВ Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди ва ички ишлар вазирининг ўринбосари — Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Яхёжон Артикбоевич Абдулхаков эса ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Абдулхаков тайинловга қадар 2019 йилнинг ноябридан буён Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
 
Президент қарори билан Нажмиддин Садирович Тўраходжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.