Самарқанд вилоятида электр энергияси йўқлиги сабабли фуқаролар йўлни тўсиб қўйди

5 апрель куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги “Сарой”маҳалласида итиқомат қилувчи 15-20 нафар фуқаро йўлни тўсиб қўйган. Маълумотларга кўра, улар трансформатор бузилиши сабабли электр энергияси йўқлигидан норози бўлган. 

“Ички ишлар органларининг ходимлари воқеа жойига бориб, фуқаролар билан тушунтириш ишларини ўтказди”, – дея қайд этади ИИБ вакиллари.
 
“Айни пайтда шу атрофда янги трансформатор ўрнатилмоқда», – дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, шу йил март ойида Навоий вилоятида маҳаллий мактабда синф хоналари ва ўқитувчилар етишмовчилигига норозилик белгиси сифатида йўлни тўсиб қўйишганди. Охирги йил ичида турли вилоятларда қарийб олтита шундай ҳолат қайд этилган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.