Самарқанд вилоятида солиқчи ва фермер ерни 13 минг долларга сотганликда гумон қилинмоқда
Самарқанд вилоятида ерни ноқонуний сотган солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди. Амалдор ва фермер хўжалигининг раҳбари 13 минг доллар эвазига фуқарога кўчат экиш учун ер ажратишни ваъда қилган. Бу ҳақда UzNews вилоят ИИБ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
17 май куни Самарқанд вилоят ИИБнинг коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, вилоят ДХХ бошқармаси ва прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомид Пастдарғом туманида солиқ инспектори бўлиб ишловчи Б.Ж. ва фермер хўжалигининг раҳбари Х.Б. қўлга олинган.
Юқорида кўрсатилган шахслар ўзаро тил бириктириб фуқарога 15 гектар ер ажратишни ваъда қилган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар