Самарқандда карантин кучайтирилди

Самарқандда карантин кучайтирилди

12 май куни Самарқанд шаҳар ҳокими, прокурор ва ички ишлар бошлиғи иштирокида онлайн брифинг ўтказилди. Бу ҳақда Samcity.uz портали хабар беради.
 

«Коронавирус пандемияси бутун дунёга таҳдид солаётганини биласиз. Бу муаммони ҳал этишнинг ягона йўли – ўз-ўзимизни изоляциялаш. Махсус комиссия қарори билан Самарқанд вилояти в Самарқанд шаҳри “қизил” зонага киритилди. Охирги пайтларда айрим фуқароларимиз карантин қоидалари эркинлаштирилганини суиистеъмол қилаётганди. Бу ўз навбатида, коронавирус тарқалишига олиб келади. Шу мақсадда, Эпидемиологик назорат бўйича ҳудудий фавқулодда комиссиянинг 2020 йил 12 майдаги қарори билан Самарқандда карантин қоидаларига амал қилиш кучайтирилади», – дея қайд этди Самарқагд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов.

Қарор 13 май куни соат 06:00 дан кучга киради:

– Самарқанд шаҳрида транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20: 00 гача тақиқланади;
– шаҳарда озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва деҳқон бозорларидан ташқари барча фаолият турлари тақиқланади;
– озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва деҳқон бозорларининг маъмурияти кириш жойида ҳар бир ташриф буюрувчининг ҳароратини ўлчаши, унга дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов бериши ва харидорга янги ниқоб ва қўлқопларни бепул тақдим этиши керак;
– Самарқандга кириш жойларига ўрнатилган 25 та блокпост кучайтирилади. Стикерсиз машинада шаҳарга билмасдан кириш ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланади;
– Самарқанд шаҳридаги шаҳар ва туман ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий амал қилиш назорат қилинади, шу билан бирга ушбу ташкилотлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги ҳам оширилади.
– мулкчилик шаклидан қатъи назар бегона шахсларнинг ташкилотлар ва муассасаларга киришига йўл қўйилмайди. Ҳар бир ташкилотга кириш жойида доимий навбатчи бўлиши керак. Бундан ташқари, корхонага кириш жойида ҳар бир ходимнинг ҳарорати ўлчанади.

Газета.uz нашрининг қайд этишича, охирги икки кун ичида  Самарқанд вилоятида коронавирусга чалиниш тасдиқланган ҳолатлар сони 12 тага, яъни 173 кишидан 185 кишигача ортган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.