ОАВ: Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига ҳужум уйиштирилди

Фото: ИНО СМИ

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Саудга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Туркиянинг  Yeni Şafak газетаси ёзмоқда.

Буларнинг барчаси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида содир бўлган. Муҳаммад бин Салмонни машинасида деярли портлатиб юборишди, деб ёзади ОАВ.

Ҳужум қилган шахс қўлга олинган.

Саудия Арабистони расмий органлари ҳозирча вазиятга изоҳ бермади ва суиқасд фактини тасдиқламади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.