Самарқандда келаси йил август ойидан BRT ишга туширилади
Самарқандда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига (келаси йил август ойи охирида) BRT (bus rapid transit) – ажратилган тезкор автобус йўналишини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Gazeta.uz нашри Zarnews.uz нашрига таянган ҳолда хабар беради.
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жўрабек Коржововнинг қайд этишича, лойиҳа Ўзбекистон президентининг топшириғи бўйича хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.
12 километрлик узоқликдаги линия учун Хитойдан катта сиғимга эга автобуслар сотиб олиниши кўзда тутилмоқда. Линия «Хазора» автобекатидан «Сиёб» (Каптархона) гача чўзилиб, у Спитамен, Мирзо Улуғбек кўчалари, Университет хиёбони, Регистон майдони ва Панжикент кўчаси бўйлаб ҳаракатланади.
Линияга 16 метр узунликка эга 24 та янги автобус қўйилиши режалаштирилган. Шундай бўлсада, хабарда Хитойдан 100 та автобус сотиб олиниши айтилган.
Шарҳлар