Самарқандда пенсия жамғармасининг ходими 30 млн сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган

Самарқандда пенсия жамғармасининг ходими 30 млн сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими инспектори Ж.Ж. 30 миллион 358 минг сўм жамғарма маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилган.  Бу ҳақда Daryo нашри Самарқанд вилоят прокуратурасига таянган ҳолда хабар беради.
 
Ж.Ж. ушбу жиноий ҳаракатини бошқарманинг маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлов мониторинг бўлими бошлиғи А.Раҳимовнинг «Пенсия» дастуридан фойдаланадиган логин ҳамда паролларини қўлга киритиш орқали амалга оширган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ж.га шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Бироқ мазкур жиноят билан боғлиқ иш карантин сабабли Жиноят процессуал кодекснинг 364-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тўхтатилган (Айбланувчи ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган ҳолларда тўхтатилади).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.