Bo'limsiz

МО мамлакатларининг президентлари октябрь ойи ўртасида Душанбеда учрашади

Четвертый саммит глав стран Центральной Азии в кыргызстанской Чолпон-Ате. Фото: пресс-служба президента Кыргызстана

14-15 сентябрь кунлари Душанбеда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашади. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин 15 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади “Азия-Плюс” нашри.

Вазирнинг сўзларига кўра, олий даражадаги бешинчи маслаҳат йиғилиши Тожикистон президенти Имомали Раҳмон раислигида ўтади.

“Ушбу учрашувни юксак савияда ва муносиб ўтказиш учун Марказий Осиё давлатлари билан доимий ҳамкорликда бўлиб, ҳар томонлама тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда”, – дейди Сирожиддин Мухриддин.

Вазир Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида ҳужжатлар тўплами имзоланишини, улардан энг муҳими давлат раҳбарларининг якуний декларацияси бўлишини айтди.

Душанбеда иккита муҳим шартнома имзоланади – қуруқликдаги транспорт ва ёшлар сиёсати.

“Шунингдек Тожикистон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви доирасида 12 та қўшимча тадбир ўтказишни ҳам таклиф қилди. Иқтисодий форум, олимлар форуми, фаол аёллар учрашувлари, маданий дастур ва минтақанинг бешта давлати миллий таомлари кўргазмасини ўтказиш шулар жумласидандир”, — дейди ТИВ раҳбари.

Шу билан бирга, Душанбе шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси режалаштирилган бўлиб, унинг якунлари бўйича бир қанча қарорлар имзоланиши керак.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.