Самарқандда таниқли хонандага қарши вояга етмаган қизни зўрлашда гумон қилиниб жиноий иш қўзғатилди

Самарқандда таниқли хонандага қарши вояга етмаган қизни зўрлашда гумон қилиниб жиноий иш қўзғатилди

Самарқандда вояга етмаган қизнинг эстрада хонандаси ва унинг дўстлари томонидан зўрлангани айтилаётган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар беради.

Kun.uz сайтида лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган самарқандлик қизнинг номусига тегилган бўлиши мумкинлиги ҳақида журналист суриштируви эълон қилинганди. Каттақўрғон туман ИИБ мазкур ҳолатда жиноят аломатлари бўлмаган, деб топиб, жиноят иши қўзғатишни рад этган эди.
Мақола эълон қилингач, Самарқанд вилоят прокуратураси Каттақўрғон туман ИИБ Тергов бўлимининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилиб, ишни қўшимча ўрганиш учун қайтарганди.

Қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Буни жабрланувчининг яқинлари ва Kun.uz'нинг ички ишлар идораларидаги манбаси тасдиқлади.

Дастлабки тергов ҳаракатларини Самарқанд вилоят ИИБ Тергов бошқармаси олиб бораётгани айтилмоқда.

«Вазиятни прокуратура назоратга олгач, Каттақўрғон туманига бориб, ҳодиса содир бўлган уй ИИБ вакиллари ҳамроҳлигида ўрганилди. 10 октябрь куни жиноят иши қўзғатилди. Шундан сўнг терговга чақиришди. Терговга Ж.У. ҳам чақирилганди, аммо ўша воқеа содир бўлган кунда хонанданинг ёнида турган икки шериги келди, холос. Истардикки, бу сафар тергов бир томонлама бўлиб қолмайди, холислик таъминланади», – дейди қизнинг отаси.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, зўрлаш 13 июнь куни хонанданинг уйида содир бўлган, хонанда уни дугонаси билан уйга олиб келган ва коньяк ичириб маст қилган. Юз берган воқеадан кейин қизни машинага ўтқазиб қабристонга олиб боришган ва қўрқитишган, кейин уни яна хонанданинг уйига олиб келишган, бу ерда хонанда уни зўрлаган.  Каттақўрғон туман ИИБ ходимлари ўшанда жиноят таркиби йўқлиги сабабли жиноий иш қўзғатишни рад этган, бироқ прокуратура аралашганидан сўнг иш яна қўшимча текширув учун қайтарилган.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: Kun.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.