Самарқанддаги «Афросиёб Палас» меҳмонхонасининг бошланғич нархи 27,4 млрд сўмгача кўтарилди
Самарқанддаги «Афросиёб Палас» меҳмонхонаси янги шартлар билан онлайн-аукционга қўйилди. Бу ҳақда Spot.uz нашри хабар беради.
Унинг бошланғич нархи 5,4 млрд сўмдан 27,4 млрд сўмгача оширилди, аммо энди 12 млн долларлик инвестицион мажбуриятлар йўқ
Бошқа талаблар ўз кучида қолган. “Афросиёб палас” меҳмонхонаси 2022 йил 1 январгача ҳеч бўлмаганда битта президент хонасига эга бўлган 4 юлдузли меҳмонхонага айланиши керак. Реконструкция ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари Маданият вазирлиги ва ЮНЕСКО билан мувофиқлаштирилиши зарур. Инвестор барча кредиторлик қарздорликларини тўлаши лозим.
2018 йил куз ойларида Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва Давлат инвестициялар қўмитаси Сингапурнинг Exim Investments Ple LTD компанияси билан ҳозирда ишламаётган меҳмонхонани инвестицияларни жалб этиш йўли билан реконструкция қилиш ҳақида келишиб олганди. Лойиҳанинг бизнес-режаси ҳам тайёр эди.
Инвестор барча кредиторлик қарзларини узиши ҳамда бу ерда замонавий меҳмонхона мажмуини яратиш учун икки йил давомида 12 млн доллар миқдорида инвестиция қилиш мажбуриятига ўз зиммасига олиши керак эди.
Ўшанда агентлик матбуот хизмати инвестор шартномада кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганини, шу муносабат билан харид қилиш-сотиш шартномаси бекор қилинганини маълум қилганди.
Шарҳлар