Сардоба туманида жабрланганларга берилиши керак бўлган 53 млн сўмлик ноозиқ-овқат маҳсулотлари талон-тарож қилингани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида эвакуация қилинган аҳоли учун мўлжалланган 53 млн сўмлик ноозиқ-овқат маҳсулотлари талон-тарож қилингани аниқланди.
Маълум бўлишича, фуқаро М.Ж. инсонпарварлик ёрдами марказига Сардоба туманидаги Қизил яримой жамиятининг раҳбари номидан ҳужжат тақдим этган ва тумандаги 21-сонли мактабга эвакуация қилинган аҳоли учун берилиши керак бўлган ноозиқ-овқат маҳсулотларини олган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сардоба туман бўлими томонидан ўтказилган терговолди текшириш ишлари давомида ҳужжат қалбаки бўлгани, олинган 53 млн сўмлик маҳсулотлар эса ноқонуний равишда сотилгани аниқланди.
Ушбу ҳодиса бўйича фуқаро М.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси “б” банди бўйича (фирибгарлик) жиноий иш қўзғатилган. Ҳозир тергов олиб борилмоқда.
Шарҳлар