Сенат “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги қонунни рад этди

Сенат “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги қонунни рад этди

Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлисида “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги қонунни рад этди, дея хабар беради Сенат матбуот хизмати.

Қонуннинг аксарият нормалари реал ҳаётий муносабатларни тўғридан-тўғри тартибга солмаслиги, уларнинг асосий қисми тўлиқ ифодаланмаганлиги, белгиланган тадбирларнинг амалга ошириш механизмлари мавжуд эмаслиги алоҳида қайд этилди.
 
«Хусусан, Қонуннинг 7-моддасида фуқаролар жамоат тартибини сақлашда иштирок этганда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилиши белгиланган бўлса-да, Қонунда уларнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилмаган», – дейилади матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Аксарият ҳолларда ижтимоий муносабатлар қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиниши қонунларнинг мақоми кучсизланишига, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларнинг йўқлигига, масалаларни комплекс ёндашмай тарқоқ ҳолда ҳал этишга олиб келади. Қонун нормаларини тўлиқ очиб бермаслик ва амалга ошириш механизмларини акс эттирмаслик ҳуқуқий зиддиятлар ҳамда суистеъмолчиликларни келтириб чиқариши, бюрократик тартиб-таомилларни кучайтириши, қонунларни четлаб ўтишга қаратилган кўплаб қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.