Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш институти ташкил қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёев “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат сунъий интеллект (СИ) соҳасида маҳаллий экотизимни ва ишлаб чиқувчилар учун зарур шароитларни яратишни, соҳанинг ҳуқуқий тартибга солинишини кўзда тутади.

2021—2022 йилларда тўққизта соҳада – банклар, қишлоқ хўжалиги, молия, солиқлар, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, транспорт, энергетика, электрон ҳукумат соҳаларида бир нечта лойиҳа ишга туширилади.

1 июлдан бошлаб тадқиқотлар доирасида СИни қўллаш бўйича махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. 200 млрд сўм ажратиш тасдиқланди.

Қуйидагилар ташкил қилинади:

·         СИни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот институти;
·         Ахборот технологиялари вазирлигида алоҳида департамент;
·         турли идоралар ва ташкилотлардан тузилган қўшма альянс;
·         рақамли маълумотлар платформаси.

2021—2024 йилларда олий ўқув юртларида СИни ўқитиш бўйича 130 та грант ўрни (100 та бакалавриатда ва 30 та магистратурада) ажратилади.

Бундан ташқари, овозли биометрияни жорий этиш бўйича Россиянинг “Сбер” гуруҳи билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда, ҳозирнинг ўзидаёқ “face id”ни жорий этиш бўйича ишлар олиб бориляпти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.