Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Италияга боради

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Италияга боради

Инвестициялар ва ташқи савдо вазир ўринбосари Шуҳрат Вафаев бошчилигидаги делегация Италиянинг Милан ва Рим шаҳарларига ташриф буюриб, Ломбардия минтақаси раҳбарияти, етакчи компания, уюшма ва таълим муассасалари вакиллари билан бир қатор музокаралар ўтказди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Миланда бўлиб ўтган Ломбардия вилояти губернатори ўринбосари Ф. Сала билан учрашув энг муҳим бўлиб, унда Италияга олий даражадаги ташриф доирасида тадбирларга тайёргарлик кўришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Хусусан, 2020-йилнинг баҳорида минтақадаги йирик компаниялар вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, шунингдек, Италиянинг Милан шаҳрида доимий фаолият кўрсатадиган ўзбек маҳсулотларининг кўргазма хонаси ва B2B учрашувлари ва бошқа бизнес-тадбирларни ўтказиш учун майдони бор Ўзбекистон савдо уйини ташкил этишда Италия томонининг амалий ёрдам кўрсатиши ҳақида сўз юритилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.