Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан учрашди
Бугун Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан жиддий ва кенг кўламли ҳамкорликка тайёргарликни ва бу мақсадларда барча ресурслардан фойдаланилишини билдирди. бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар беради.
Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, мамлакат халқлари реал натижаларни ўзида ҳис қилиши ва давлатлар раҳбарлари “сўздан ишга ўтганини” кўришлари керак.
«Ўзбекистон томони қардош халқларимиз фаровонлиги ва гуллаб-яшнаши йўлида фаол ва унумли ҳамкорликка мўлжал олган», — таъкидлади Ўзбекистон раҳбари.
Садир Жапаров Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалаларидаги ривожланишни қайб этиб, музокаралар жараёнини давом эттириш ва фаоллаштириш заруратини таъкидлади.
«Қирғизистон томони барча муаммоли масалалар бўйича конструктив ва унумли мулоқотга тайёр эканини яна бир бор ишонтириб айтаман. Биз биргаликда чегара масалаларининг ўзаро манфаатли ечимига келишимиз мумкинлигига ишончим комил», — дея таъкидлади Садир Жапаров.
Қирғизистон президенти икки томонлама товар айланмасини 2 млрд долларгача ошириш мақсадларида икки мамлакат бозорига товарлар ва хизматлар кириб бориши учун қулай шароитларни яратиш бўйича биргаликда ишлашга тайёргарликни билдирди.
Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни жавоб ташрифи билан Қирғизистонга таклиф қилди.
Фотосурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати
Шарҳлар