Шошилинч хизматлар ягона рақам билан бирлаштирилди

Шошилинч хизматлар ягона рақам билан бирлаштирилди

Тошкентдаги шошилинч хизматларнинг барча қисқа рақамлари – 101, 102, 103, 104, 1050, 1055 ягона марказда “112” қисқа рақами бўйича бирлаштирилади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
 
“Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг ягона технологик платформасини яратиш бўйича ишлар тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этиш йўли билан амалга оширилмоқда.
 
Бундан ташқари, лойиҳа доирасида ижтимоий, туристик ва маданий объектларда ҳамда вокзаллар ва бозорларда 50 мингдан ортиқ кузатув камераси ўрнатилади. Шу билан бирга, интеллектуал излаш тизими, 500 дан ортиқ чорраҳада йўл ҳаракатини бошқаришнинг замонавий тармоғи яратилади ва “ақлли автотураргоҳ” хизмати жорий этилади.
 
Пойтахт ҳудудида ноқонуний қурилиш имкониятини бартараф этиш мақсадида кадастр маълумотларига эга электрон рақамли харита ишлаб чиқилади, унинг ёрдамида ноқонуний иншоотларга тез жавоб реакцияси амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.