Сирдарё вилоятида ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди

Сирдарё вилоятида ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди

Сирдарёнинг Боёвут туманида ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди, дея хабар беради “Сирдарё хабарлари”.

Боёвут тумани Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 6-ноябр куни соат 13:35 ларда берган хабарига кўра, туманнинг “Қаропчи” маҳалласида яшовчи 25 ёшли Ш.М. ҳамда унинг 21 ёшли турмуш ўртоғи Д.М. қўлбола усулда ясалган печдан чиққан из газидан кучли заҳарланиб, уйида вафот этган.
 
Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, эр-хотиннинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққанлиги қайд этилган.
Ҳолат юзасидан Боёвут тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, вафот этган марҳум ва марҳумаларнинг турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.