Сиёсатшунос Рафик Сайфулин 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди
25 май куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Р. Сайфулинга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
У Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисми ва 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланмоқда, дея хабар беради Ҳарбий суд матбуот хизмати.
Бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинган.
“Фергана” нашрининг маълумотларига кўра, Сайфулин ўз фаолиятини СССР Давлат хавфсизлик хизматида бошлаган. Ўзбекистон мустақилликка чиққанидан кейин Вазирлар Маҳкамасининг Прогнозлаш ва статистика давлат қўмитасида ишлаган. Кейинчалик Ўзбекистон президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилган.
Шарҳлар