Фарғона вилоят ҳокимлиги: журналист ҳаққоний бўлмаган ахборот борасида узр сўраб видеомурожаат ёзди

Фарғона вилоят ҳокимлиги: журналист ҳаққоний бўлмаган ахборот борасида узр сўраб видеомурожаат ёзди

27 май куни Muxbir Daliyеv телеграм каналида Фарғона телерадиокомпанияси мухбири Усмонжон Қодировнинг “Фарғона вилоятида Президент ташрифига тайёргарлик юқори даражада” сарлавҳали хабари тарқатилди. Унда, “завод ходимлари йўл четларини тозалаётгани, лекин улар қайси завод ишчиси эканлигига ойдинлик кирита олмагани” айтилади ва “қачонгача бундай ишлар давом этади… Катта раҳбар келса шунга тайёрланиш керак-ми?” деган савол қўяди. 

«Маълум бўлишича Фарғона шаҳридаги йўлларни асфальтлаш, гулларни суғориш, йўл четларини тозалаш ва ободонлаштириш шу ишларга масъул идораларнинг ишчилари томонидан амалга оширилган. Телемухбир Усмонжон Қодиров улар ким, аслида қаерда ишлашини сўраб сўриштирмай, аниқлик киритмай туриб  “завод ишчилари” дея ахборот тарқатган», – дея қайд этади Фарғона вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Матбуот хизматининг ёзишича, бундан бир кун аввал “Озодлик” радиоси Марғилондаги “Ҳунармандлар маркази”да зарарсизлантириш ишларини олиб бораётган оқ кийимдаги вилоят СЭОМ мутахассисларини “Марғилон шаҳар соғлиқни сақлаш тизими ходимлари” дея ёлғон ахборот берган экан.

«Ушбу ҳолат бўйича Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати далиллар билан асосланган баёнот бергани ва ундан хабардор бўлганига қарамай Усмонжон Қодиров ижтимоий тармоқда “Менимча Марғилондаги шифокорлар бўйича гаплар ҳам ростга ўхшайди” деб ёзади»», – дейилади хабарда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Фарғона вилоят телерадиокомпанияси мухбири Усмонжон Қодиров билан юзма-юз суҳбатлашди. “Унда Усмонжон Қодиров “шошма-шошарлик билан масалани ўрганмай, далилларни текширмай туриб ёлғон ахборот” тарқатганини тушуниб етганини билдирди ҳамда видеомурожаат орқали ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва халқимиздан узр сўради”, – дея хулоса қилади матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.