Солиқ қўмитаси мустақил тузилма сифатида тугатилиши мумкин
Ўзбекистон Давлат солиқ кўмитаси тез орада ўзининг мустақил тузилма сифатидаги фаолиятини тўхтатиб, Молия вазирлигининг ёки Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг бўлинмаларидан бирига айланиши мумкин.
Ўзбекистон Президенти учун қайта ташкил этишнинг 2 та вариантидан қай бири маъқул келиши мумкинлиги ҳақидаги саволга манба жавоб беришга қийналди. Ҳозирча туман солиқ инспекцияларининг ходимлари давлат раҳбарининг кўрсатмасига мувофиқ прокуратура органларида тузилган мажбурий ижро бюросининг бўлинмаларига ўтказилаётгани ҳақида маълумотлар бор.
Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, ДСҚни Молия вазирлиги таркибига ўтказиш мантиқан тўғри ва мақсадга мувофиқ бўлади, чунки бу қадам пуллар тушуми ҳақидаги маълумотларни бир жойда тўплаш имконини берган бўларди.
Бундай амалиёт Япония каби ривожланган иқтисодиётга эга қатор давлатларда ўзининг самарали эканини исботлаган, дея қайд этади СА-ньюс.
Ҳозирча бу ҳақда расмий изоҳлар йўқ.
Шарҳлар