Spotify Ўзбекистонда солиқ ҳисобига турди
Spotify компанияси Ўзбекистонда солиқ ҳисобига турди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларида сўз боради, деб ёзади Spot нашри.
Бу қарийб 120 та мамлакатда фойдаланиладиган Швециянинг мусиқа сервиси. Унинг каталогида 50 млн дан ортиқ қўшиқ ва 4 млрд плейлист бор бўлиб, ўзининг чуқур тавсиялар тизими билан фарқ қилади.
Spotify компанияси Ўзбекистонда солиқ ҳисобига тургани сервис хизматларини тўлашда энди 15% миқдоридаги ҚҚСни ҳам ҳисобга олиш кераклигини билдиради, бироқ сервиснинг ўзидан ҳозирча мамлакатимизда фойдаланиб бўлмайди.
Аввалроқ нашримизга ҳуқуқшунос нега Ўзбекистонда легал медконтент бозори йўқлиги ҳақида гапириб берганди.
Улашиш:
Шарҳлар